Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридаги “Бухоро” клубига қарши йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг “Навбаҳор” жамоаси раҳбарияти бош мураббий Сергей Лушанни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, 52 ёшли мутахассис 2024 йилнинг ёзида Самвел Бабаяннинг истеъфосидан сўнг “Навбаҳор” клуби бош мураббийи сифатида тайинланган. Шундан сўнг, Наманган клуби билан Ўзбекистон кубоги финал босқичига чиқиб, финалда “Андижон”га имкониятни бой берган.
"Биз Сергей Ивановичга “Навбаҳор”даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда, кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз”, дейилади клуб хабарида.
Қайд этиш жоиз, Сергей Лушан Бухорода учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг ўз футболчиларидан норози эканини ва айрим футболчиларнинг ҳаракатлари шубҳали туйилгани ҳақида гапирган.