АсосийЖамият

Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлдими?

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати расмий маълумот берди.

'Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлдими?'ning rasmi

Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлгани тўғрисидаги хабарлар юзасидан пойтахт ИИББ матбуот хизмати расмий маълумот берди. 

Сўнгги кунларда айрим ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда гўёки Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлганлиги, мактаблар, кўп қаватли уйлар олдида болаларни алдаб машинага солиб олиб кетишмоқчи бўлганлиги ҳақида аудиохабарлар тарқалган.

Билдирилишича, Тошкент шаҳрида сўнгги беш йиллик таҳлиллар жараёнида бола ўғрилиги ҳолатлари қайд этилмаган ва ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бошқарма асосланмаган ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ҳамда уларни тарқатмасликни сўраган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида бола ўғирлаш ҳақидаги миш-миш болакайнинг ёлғон гапидан келиб чиққани аниқланганди. Бола сўроқсиз дўстининг уйига борган, уни излаб топган қариндошларига эса ноқулай вазиятдан чиқиш учун “мени ўғирлаб кетишмоқчи бўлишди” мазмунида гапирган.

    Бошқа янгиликлар