Қашқадарё вилоятида туғилган, Миробод туман судида фаолият юритган 44 ёшли Раҳмонов Жиноят кодексининг 219- ва 267-моддалари бўйича айбли деб топилди.
У маст ҳолда транспорт воситасини олиб қочган ва ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатган. Суд қарорига кўра, унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
У ўтган йили навбатдаги 10 йиллик муддатга судья этиб тайинланган эди. Суд қарори устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш мумкинлиги билдирилди.