АсосийЖамият

Сирдарёда ўғил отасини ҳақорат қилиб, уйдан ҳайдади

Ота ноиложликдан ИИО ходимларига мурожаат қилган.

'Сирдарёда ўғил отасини ҳақорат қилиб, уйдан ҳайдади'ning rasmi

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ўз отасини ҳақоратлаб, уйдан ҳайдаб чиқарган ўғил 5 суткага қамалди.

Билдирилишича, ота-ўғил ўртасидаги жанжаллар олдин ҳам бўлиб турган. Буни маҳалла инспектори ҳам тасдиқлаган. Ўғил ўзининг ўртоқлари билан чойхонага борган ва спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзининг уйига келган. Шундан сўнг, уйда бўлган ёлғиз отасига бақир-чақир қилиб, ўзаро жанжаллашиб, ҳақорат қилган ҳамда кўчага чиқариб юборган. Шундан сўнг ота ноиложликдан ИИО ходимларига мурожаат қилган.

“Уйга келиб, менга ташланиб қолди. Биринчи урмоқчи бўлди, урди ҳам. Саҳар тўртгача ташқарида ўтирдим”,— дейди ота.

Судда айбланувчи спиртли ичимлик таъсирида бўлганини айтиб, енгиллик сўраган. Шу тариқа у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва 5 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга хориждан келган талабалар сони айтилди'ning rasmi

    Жамият 02.10.2025 22:12

    Ўзбекистонга хориждан келган талабалар сони айтилди

    Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 179 нафарга кўп бўлиб, ўсиш суръати 28,8 фоизни ташкил этади.

    'Камбағал оилаларга кредит бериш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Жамият 02.10.2025 19:29

    Камбағал оилаларга кредит бериш тартиби белгиланди

    Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

    'Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи илк бор 72 миллиард доллардан ошди'ning rasmi

    Жамият 02.10.2025 16:11

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи илк бор 72 миллиард доллардан ошди

    2025 йилнинг биринчи ярмида мамлакат умумий ташқи қарзи 72,2 миллиард долларга етди.

    'Самарқандда эркак аёлни зўравонлик билан машинага ўтқазишга уриндими?'ning rasmi

    Жамият 02.10.2025 14:58

    'Энди "Мажлисларни бошқариш" электрон тизими ишга туширилади'ning rasmi

    Жамият 02.10.2025 14:24

    Энди "Мажлисларни бошқариш" электрон тизими ишга туширилади

    Бундан кўзланган мақсад иш самарадорлигини ошириш.

    'Ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиниши бошланди'ning rasmi

    Жамият 02.10.2025 12:58

    Ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиниши бошланди

    Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топшириш мумкин.