АсосийЖамият

Ўзбекистон оилалари қанчалик бахтли?

Бу борада “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти тадқиқот  ўтказди.

'Ўзбекистон оилалари қанчалик бахтли?'ning rasmi

“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти ўтказган тадқиқотга кўра, мамлакатда умумий бахтлилик индекси сўнгги икки йилда барқарор ўсиб, 2023 йилдаги +0,56 баллдан 2025 йилда +0,611 баллга етди.

Энг юқори кўрсаткичлар:

– демографик барқарорлик — +0,833

– оилавий қадриятлар — +0,791

– оилавий ҳаётдан қониқиш — +0,734

Мутахассислар оила бахтининг асосий омилларини барқарор қадриятлар, самимий муносабатлар ва иқтисодий фаровонлик деб баҳоламоқда.

Уларнинг фикрича, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва хотин-қизларга кенг имкониятлар яратиш индексни янада ошириши мумкин.

    Бошқа янгиликлар