АсосийЖамият

Энди автомобилга газ баллонини ўрнатишда техник паспорт ўзгартирилмайди

Газ ускуналарини ўрнатиш тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда киритилади.

'Энди автомобилга газ баллонини ўрнатишда техник паспорт ўзгартирилмайди'ning rasmi

Ўзбекистонда 1 ноябрдан автомобилларга газ ускуналарини ўрнатиш тартиби соддалаштирилади, деб хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, газ баллон ўрнатилгандан сўнг, автомобиль эгаларига транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани ўзгартириш талаб этилмайди - маълумотлар электрон тизимга киритилади.

Газ баллонларини ўрнатишда техник паспортни қайта расмийлаштиришни бекор қилиш президентнинг "Ҳудудлар, тармоқлар ва соҳаларда рақамли технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар