АсосийЖамият

Болаларнинг уятсиз видеоларини сақлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Кодексга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан телекоммуникация интернетдан фойдаланиб уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

'Болаларнинг уятсиз видеоларини сақлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин'ning rasmi

Энди болаларнинг уятсиз видеоларини сақлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида дастлабки тарзда кўриб чиқилган “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида сўз боради.

Маълум қилинишича, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғисидаги кодексда 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан телекоммуникация тармоқлари ёки интернетдан фойдаланиб уйтатсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Вояга етмаганлар тасвирланган порнографик видеоларни тарқатиш мақсадида сақлаганлик учун маъмурий жавобгарлик, бир йил давомида такрорланган тақдирда жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, вояга етмаган иштирокчиларнинг ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш мақсадида вояга етмаган гувоҳнинг қонуний вакили институти жорий этилмоқда. Вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг бир кун мобайнида умумий давомийлиги вояга етмаганнинг ёши ва ҳолатидан келиб чиқади. Жумаладан, 7 ёшгача бўлганларга танаффусларсиз 30 дақиқадан, жами 1 соатдан, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлганларга танаффусларсиз 1 соатдан, жами 2 соатдан, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлганларга танаффусларсиз 2 соатдан, жами 4 соатдан ошмаслиги белгиланмоқда.

Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан ушбу қонун лойиҳаси жиноятларнинг олдини олишга, содир этиладиган жиноятлар учун жазонинг муқаррарлигини таъминлашга, шунингдек, болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилиши таъкидланган. Мажлис якунида кун тартибидаги масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.