АсосийЖамият

Фарғонада солиқчи 30 минг АҚШ доллари билан ушланди

Бу маблағ эвазига у 48 сотих ерни юқори ташкилотдаги танишлари ёрдамида фуқаро номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

'Фарғонада солиқчи 30 минг АҚШ доллари билан ушланди'ning rasmi

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркорликни қўллаб қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими катта инспектори ўз укасига 2023 йилда Фарғона тумани ҳудудидан электрон аукцион орқали 30 йил муддатга ижара асосида берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 48 сотих ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилади. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ идораси ходими ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ангренда юк машинаси ва Matiz тўқнашиб, ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:48

    Ангренда юк машинаси ва Matiz тўқнашиб, ёнғин чиқди

    Тошкент вилояти ФВБ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

    'Жиззахда сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:58

    Жиззахда сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди

    АЁҚШда сотилаётган АИ-92 бензин лабораторияда текширилганда давлат стандарт талабларига мос келмаган.

    'Бугун ҳаво бироз совийди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    Бугун ҳаво бироз совийди

    5 октябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 22:04

    Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда

    Мутахассислар аҳолини эрталаб ва кундузги вақтда қўшимча эҳтиёткорликка чақирмоқда.

    'Самарқандда Tracker-2 пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 19:51

    Самарқандда Tracker-2 пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди

    Вилоят расмийлари ҳолат юзасидан маълумот беришди. Унга кўра...

    'Ўзбекистонда сентябрь ойида қарийб 81 млрд сўмлик "свет" ва газ талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 17:40

    Ўзбекистонда сентябрь ойида қарийб 81 млрд сўмлик "свет" ва газ талон-торож қилинди

    Қоидабузар истеъмолчиларга чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.