АсосийЖамият

Сирдарёда ҳоким ўринбосари, Навоийда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

"Уддабурон" мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

'Сирдарёда ҳоким ўринбосари, Навоийда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди'ning rasmi

ДХХ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг туман бўлими мутахассиси ўзаро тил бириктириб, ноқонуний бойлик орттиришни мақсад қилишади.

Улар, тасарруфида 452 гектар ер майдони бўлган чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликни келгуси йил шоли етиштириш тақсимотига киритиш, экспорт режаси бажарилганлигини тасдиқлаш, тақсимотсиз шоли етиштирган ҳолатига нисбатан чора кўрмаслик, шунингдек, гўёки Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тумандаги фермер хўжаликлари фаолияти бўйича ўтказилаётган текширувда уни ҳимоя қилиш эвазига хўжалик раҳбаридан жорий йилнинг июнь ойида 10 минг АҚШ доллари олишади.

Кейинроқ эса ҳокими ўринбосари ер майдонини давлат захирасига олиб қўйиш ва фермер хўжалик раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғаттириш билан таҳдид қилиб, қўшимча 20 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини ўзининг ҳамтавоғи бўлган мутахассис орқали олган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг туман бўлими мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Навоий вилоятида кузатилган ҳолатда эса Кармана туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига масъул бўлган ҳоким ёрдамчиси ноқонуний равишда 40 млн сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, ҳоким ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, 2024 йилда бошқа бир фуқарога ижарага берилган М-37 автомобиль йўли ёқасидаги 12 кв.м ер майдонини уни номига расмийлаштириб бериш эвазига 100 млн сўм талаб қилган.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 13:11

    Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:20

    АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?

    Билдирилишича, ҳодисада 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

    'Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:07

    Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди

    Мазкур рейтингда иккинчи ўринни Украина терма жамоаси аъзоси Егор Ярмолюк эгаллаган.

    '“Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 09:03

    “Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди

    Маълум қилинишича, жангчининг транспорт воситасини хавфсизлик камарисиз бошқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

    'Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 07:01

    Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди

    Олимлар таъкидлашича, ушбу кашфиёт қатор саволларни ҳам келтириб чиқаради.