1 декабрдан бошлаб “Истеъмолчи мурожаати” номли янги электрон тизим ишга тушади. Бу тизим фуқаролар шикоятларини тезкорлик билан кўриб чиқиш ва жавобгарликни оширишга хизмат қилади.
Бугунги рақамли дунёда адолатли рақобат ва очиқ бозор тамойилларини таъминлаш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу мақсадда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Фаир Tech” ахборот тизими асосида бир қатор инновацион ечимларни жорий қилмоқда.
Қўмита ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” томонидан ишлаб чиқилган FAIR TECH тизими доирасида дорихоналарда ортиқча нарх устамаларини автоматик аниқловчи модуль ишлаб чиқилди. Натижада, 1525 та дорихонада 332 мингдан ортиқ ҳолатда жами 14,2 миллиард сўм ортиқча даромад аниқланиб, аҳолига қайтарилган.
Шунингдек, янги қурилаётган уй-жойлар савдосида эса эскроу тизими жорий этилиб, фойдаланувчиларнинг пул маблағлари хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Йил бошидан бери истеъмолчилар томонидан келиб тушган мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан 25 фоизга камайгани қайд этилган.
Фуқаролар 1159 қисқа рақамли cалл-маркази, Telegram бот (@рқузБот), расмий сайт ва Живочат орқали қўмита билан боғланиб, мурожаатларини юборишлари мумкин. 2020–2025 йиллар давомида турли соҳаларда келиб тушган мурожаатлар сони 128 мингдан ортган.
Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 декабрдан янги “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизими ишга тушади. Бу платформа шикоятларни мутасаддиларга автоматик йўналтириб, уларни кўриб чиқиш ҳолатини реал вақт режимида назорат қилиш имконини беради.