АсосийДунё

Францияда янги ҳукумат тузилди

Хўш, унинг таркиби қандай?

'Францияда янги ҳукумат тузилди'ning rasmi

Эммануэл Макрон бошчилигидаги Францияда сиёсий танглик шароитида янги ҳукумат эълон қилинди. Кўплаб вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолди.

Франция президенти Эммануэл Макрон 5 октябрь куни мамлакатда янги ҳукумат шакллантирилганини эълон қилди. Бу ҳақда France 24 хабар бермоқда.

Янги ҳукумат бош вазири этиб тайинланган Себастян Лекорну Макроннинг еттинчи бош вазири бўлди. У парламентдаги сиёсий кескинлик фонида мухолифат босимига дуч келиши мумкинлиги айтилмоқда.

2017–2024 йилларда иқтисодиёт вазири бўлган Бруно Ле Мер эндиликда мудофаа вазирлиги лавозимини эгаллайди. Иқтисодиёт вазири сифатида эса Роланд Лескюр тайинланган.

Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро, ички ишлар вазири Бруно Ретаё, адлия вазири Жералд Дарманин ва маданият вазири Рашида Дати ўз лавозимларида қолди. Шунга қарамай, Рашида Дати 2026 йилда коррупция бўйича судга тортилиши кутилмоқда.

Францияда ҳозирда сиёсий танглик ҳукм сурмоқда. Давлат харажатларини қисқартириш ва ижтимоий таъминотдаги ўзгаришларга қарши норозиликлар кучайган. 2 октябрь куни бутун мамлакат бўйлаб юзлаб шаҳарларда иш ташлашлар ўтказилиб, Эйфел минораси вақтинча ёпилган эди.

    Бошқа янгиликлар