АсосийСиёсат

Сунъий интеллектга 50 млн доллар ажратилди

Ўзбекистонда суперкомпьютер кластери яратилади.

'Сунъий интеллектга 50 млн доллар ажратилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди. Соҳанинг инфратузилмасини кенгайтириш, малакали кадрлар тайёрлаш ва йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги режалар эълон қилинди.

Тақдимотда иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт каби йўналишларда сунъий интеллект асосида 86 та лойиҳа ишлаб чиқилгани ва уларни амалга ошириш учун 50 миллион доллар маблағ ажратилгани маълум қилинди. Бу лойиҳаларни қувватлаш учун мамлакатда суперкомпютер кластери ташкил этилмоқда.

Яна бир муҳим янгилик — 2027 йилгача 1 миллион нафар ёш сунъий интеллект соҳасида билим олишини назарда тутувчи “Бир миллион сунъий интеллект етакчилари” дастури давом этмоқда. Айни пайтда аистудй.уз ва омп.аистудй.уз платформаларида 5 та бепул онлайн курс фаол.

Бундан ташқари, “ҲеалтҳТеч AI Hackathon” муваффақиятли ўтказилгани айтилди. Яқин орада бундай хакатонлар таълим, суд тизими, тадбиркорлик каби соҳаларда ҳам ўтказилади.

Давлат раҳбари барча ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, соҳага инвестицияларни жалб этиш, хорижий экспертлар билан ҳамкорликни кучайтириш ва информатика ўқитувчиларини қайта тайёрлаш бўйича аниқ топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.