АсосийДунё

Дунёдаги энг ақлли одам кимлиги айтилди

Унинг IQ даражаси 230 баллни ташкил этади.

'Дунёдаги энг ақлли одам кимлиги айтилди'ning rasmi

Бугунги кунда дунёдаги энг юқори IQ эгаси Лос-Анжелесдаги Калифорния университети профессори, 50 ёшли Теренс Тао ҳисобланади.

Хабар беришларича, профессорнинг IQ даражаси 230 баллни ташкил этади. Шу билан бирга, илгари қайд этилган энг юқори кўрсаткичлар 200 дан 250 баллгача бўлган.

«Математика Мотсарти» деб аталадиган Тао тўққиз ёшида университет даражасида математик анализни ўрганишни бошлади ва 16 ёшида Принстон университети аспирантурасига ўқишга кирди. 20 ёшида йигит Принстонда докторлик даражасини олди, тўрт йилдан сўнг профессор бўлди.

Теренс Тао математика бўйича кўплаб нуфузли мукофотлар, жумладан, тўрт йилда бир марта топшириладиган Филдс медали соҳибидир. 10 ёшида у Халқаро математика олимпиадасининг (ИМО) энг ёш иштирокчисига айланди ва бронза медалини қўлга киритди - бу рекорд ҳали ҳеч ким томонидан янгиланмаган.

Тао 18 та китоб ва 300 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Бен Грин билан биргаликда у туб сонлардан исталганча узун арифметик прогрессиялар мавжудлиги ҳақидаги теоремани исботлади - бу сонлар назариясида математика оламини ларзага солган янгилик эди.

    Бошқа янгиликлар