Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон Ҳиндистон тарихида биринчи бўлиб доллар миллиардери мақомига эга бўлди. Бу ҳақда “Zamon.uz” нашри хабар берди.
BBC ва Hurun India Rich List 2025 маълумотларига кўра, 59 ёшли актёрнинг бойлиги 1,4 миллиард долларни ташкил этади. Шу тариқа, у Болливуддан чиққан илк миллиардерлардан бирига айланди.
Рейтинг тузувчилар таъкидлашича, Хоннинг бу ютуғи Ҳиндистон иқтисодиётининг янги йўналишларга — спорт, кўнгилочар соҳа ва интеллектуал мулк бизнесига фаол кириб бораётганидан далолат беради.
Шоҳрух Хоннинг асосий даромад манбалари Red Chillies Entertainment кинокомпанияси, Knight Rider Sports крикет клуби, шунингдек, реклама шартномалари ва кўчмас мулкка киритилган инвестициялардадир.
Hurun рўйхатида қайд этилишича, Хоннинг молиявий ҳолати Арнолд Шварсенеггер, Рианна, Тейлор Свифт ва Тайгер Вудс каби машҳурларнинг даромадлари билан тенглашмоқда.