Кеча, 6 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида IBA.Pro 10 профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада супероғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов рингга кўтарилиб, россиялик Виталий Кудухов билан 8 раундлик жанг ўтказди.
Қизғин кечган баҳс ҳакамлар қарорига кўра, Жалоловнинг устунлиги билан якунланди — 77-73, 77-74, 78-72.