АсосийДунё

Ўзбекистонда чет элликлар учун махсус солиқ режими жорий этилади

Мазкур режам 2026 йилдан бошланиши айтилмоқда.

'Ўзбекистонда чет элликлар учун махсус солиқ режими жорий этилади'ning rasmi

Янги солиқ тизимига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб чет элликлар муайян шартларга амал қилган ҳолда Ўзбекистондан ташқарида олган даромадлари учун даромад солиғидан озод этилади.

Бунинг учун: – 50 000 АҚШ доллари миқдорида махсус тўлов тўлаш, – Ўзбекистон банкида ҳисоб рақами очиш ёки лицензияланган крипто-биржада ҳамён очиш талаб этилади.

Шунингдек, чет эллик фуқаролар Ўзбекистонда 12 ой давомида кетма-кет 30 кундан ортиқ яшаса ва уй-жойга эгалик қилса (ёки ижарага олса), улар мамлакатнинг солиқ резиденти сифатида тан олинади.

Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистонни хорижий инвесторлар ва узоқ муддат яшашни режалаштирганлар учун янада жозибадор қилишни кўзлайди.

    Бошқа янгиликлар