АсосийДунё

Энди Саудияда барча турдаги виза эгалари Умра зиёратини амалга ошириши мумкин

Умра сафарини осонлаштириш учун “Nusuk Umrah” платформаси ҳам ишга туширилган.

'Энди Саудияда барча турдаги виза эгалари Умра зиёратини амалга ошириши мумкин'ning rasmi

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги мамлакатнинг ҳар қандай визасига эга бўлганларга умра зиёратини адо этиш имкони берилганини маълум қилди. Бу ҳақда Gulf News хабар берди.

Маълум қилинишича, янгилик шахсий ва оилавий ташриф визалари, транзит, ҳамда иш визалари, шунингдек, сайёҳлик электрон визалари учун амал қилади. Умра сафарини осонлаштириш учун “Нусук Um” платформаси ҳам ишга туширилган. Ушбу платформага ташриф буюриб, қулай пакетни танлаш ва визани тезда олиш мумкин.

Ушбу қарор зиёратчилар учун сафарларни соддалаштириш ва кенгроқ имкониятлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар доирасида амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, мамлакат “Саудия Визион 2030” дастури мақсадларига мувофиқ зиёратчилар учун қулайликлар яратишни давом эттириш ниятини билдирган. Вазирлик шунингдек, “Нусук Um” платформаси орқали Умра учун рухсатномаларни электрон тарзда олиш ва хизматларни бронь қилиш имконияти яратилганини қайд этган.

    Бошқа янгиликлар