АсосийДунё

Иллинойс ва Чикаго штатлари АҚШ президентини судга берди

Даъвогарлар суддан Миллий гвардия аъзоларини “ноқонуний федераллаштиришни” тўхтатишни сўраган.

'Иллинойс ва Чикаго штатлари АҚШ президентини судга берди'ning rasmi

Иллинойс штати ҳукумати ва Чикаго шаҳри АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятига қарши федерал судга даъво аризаси киритди. Улар Трамп томонидан штатга Миллий гвардиянинг 300 нафар аъзосини юбориш қарори ноқонуний деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “Zamon.uz” нашри хабар берди.

Даъвода қайд этилишича, федерал қўшинларни Иллинойсга киритиш “конституцияга зид, хавфли ва сиёсий сабабларга асосланган” деб баҳоланган. Шунингдек, Трампнинг илгари Иллинойс ва Чикаго раҳбариятига нисбатан “таҳдид ва ҳақоратомуз” баёнотлар бергани ҳам тилга олинган.

Даъвогарлар суддан Миллий гвардия аъзоларини “ноқонуний федераллаштиришни” тўхтатишни сўраган. Аризада айбланувчилар сифатида Трамп, ички хавфсизлик вазири Кристи Ноем ва мудофаа вазири Пит Хегсет кўрсатилган.

Оқ уй 5 октябрь куни президентнинг Миллий гвардия кучларини “маҳаллий ҳокимият назорат қила олмаётган тартибсизликларни тўхтатиш” мақсадида Иллинойсга юбориш тўғрисидаги қарорини эълон қилган эди.

Иллинойс губернатори Жей Притскер бу қарорни “Америка қадриятларига зид” деб атади ва Оқ уйни штат аҳолиси устидан “тажовузкорлик билан назорат ўрнатишга уринишда” айблади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Саудияда барча турдаги виза эгалари Умра зиёратини амалга ошириши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:12

    Энди Саудияда барча турдаги виза эгалари Умра зиёратини амалга ошириши мумкин

    Умра сафарини осонлаштириш учун “Nusuk Umrah” платформаси ҳам ишга туширилган.

    'Трамп: Украина Tomahawk ракеталарини қаерга йўналтиради — шуни билишни истайман'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:43

    Трамп: Украина Tomahawk ракеталарини қаерга йўналтиради — шуни билишни истайман

    АҚШ президенти узоқ масофали ракета ёрдамида урушни кучайтиришни хоҳламаслигини билдирди.

    'Ўзбекистонда чет элликлар учун махсус солиқ режими жорий этилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:43

    Ўзбекистонда чет элликлар учун махсус солиқ режими жорий этилади

    Мазкур режам 2026 йилдан бошланиши айтилмоқда.

    'Гвардиячилар Юнусободда каналга чўкаётган фуқарони қутқариб қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:07

    Гвардиячилар Юнусободда каналга чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

    Ҳолат юзасидан тегишли идоралар суриштирувни бошлаган.

    'Доллар курси тушди, ижара-нархи кўтарилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:28

    Доллар курси тушди, ижара-нархи кўтарилди

    Тошкентда сентябрь ойида уй-жой ижара нархлари ошди. Бунга доллар курсининг пасайиши ва ўқув йилининг бошланиши сабаб бўлмоқда.

    'Тошкентда сохта “хавфсизлик ходими” фош этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:42

    Тошкентда сохта “хавфсизлик ходими” фош этилди

    Ёлғон ҳужжатлар билан ДХХ ходими сифатида ўзини таништирган фирибгар ушланди.