АсосийСиёсат

Мирзиёев Озарбайжонга қилган амалий ташрифини якунлади

Президентни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев кузатиб қўйди.

'Мирзиёев Озарбайжонга қилган амалий ташрифини якунлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Габала шаҳрига амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурган.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетган.

Габала халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев кузатиб қўйган.

    Бошқа янгиликлар