АсосийЖамият

Ўзбекистонда Meta компаниясининг офиси очилиши мумкин

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бу ҳақда хабар берди.

'Ўзбекистонда Meta компаниясининг офиси очилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда Facebook, Instagram, WhatsApp ва Threads каби иловаларга эгалик қилувчи Meta компаниясининг офиси очилиши мумкин. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Meta компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистонда Meta ваколатхонасини очиш истиқболлари, рекламани илгари суриш ва компания платформаларида жойлаштиришда фирибгарликнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, контентни монетизация қилиш ва мамлакатдаги рақамли контент яратувчиларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинган.

Учрашувда Мета вакиллари орасида Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари учун давлат сиёсати бўйича директор Сарим Азиз, Марказий Осиё, Мўғулистон, Шри-Ланка ва Малдив ороллари учун давлат сиёсати бўйича раҳбар Сенура Абейвардена, Марказий Осиё, Гонконг ва Тайван бўйича ҳукумат билан алоқалар ва ижтимоий ташаббуслар бўйича раҳбар Аурора Ли ва Марказий Осиё ва Мўғулистон учун давлат сиёсати бўйича минтақавий менежер Ерасил Калихан бўлган.

Томонлар рақамли платформаларни тартибга солиш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва адолатли монетизация тизимини ривожлантириш бўйича тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ва тажриба алмашиш муҳимлигини қайд этган. Рақамли хавфсизлик, реклама шаффофлиги, масъулиятли рақамли хулқ-атворни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув якунлари бўйича ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ва ҳамкорликнинг муайян йўналишларини ўрганиш бўйича келишувга эришилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда қирқ мингдан ортиқ фуқаро бир марталик нафақа олди'ning rasmi

    Жамият 07.10.2025 18:37

    Ўзбекистонда қирқ мингдан ортиқ фуқаро бир марталик нафақа олди

    Фуқароларга 47,9 миллиард сўм миқдорида пул маблағи тўланган.

    'Ўқувчиларнинг пешонасига “2” қўйган ўқитувчи жазоланди'ning rasmi

    Жамият 07.10.2025 18:17

    'Метрода туғилган чақалоққа бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи карта берилди'ning rasmi

    Жамият 07.10.2025 17:27

    Метрода туғилган чақалоққа бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи карта берилди

    Чақалоқ кеча, 6 октябрь куни Ғафур Ғулом метро бекатида дунёга келган.

    'Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга нега борди?'ning rasmi

    Жамият 07.10.2025 11:19

    Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга нега борди?

    Президент Администрацияси раҳбари Нукусда ўтказилаётган тиббий ташаббусларда иштирок этди ва маҳаллий аҳоли саломатлиги ҳолати билан танишди.

    'O‘FA терма жамоа аъзоларига BYD совға қилганлиги учун 340 минг АҚШ доллари жарима тўлайди'ning rasmi

    Жамият 07.10.2025 11:16

    O‘FA терма жамоа аъзоларига BYD совға қилганлиги учун 340 минг АҚШ доллари жарима тўлайди

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси Қатар билан ўйиндан сўнг майдонга автомобиль олиб чиқиб, AFC қоидаларини бузди.

    'Сенат Фарғонадаги мактаб директори билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди'ning rasmi

    Жамият 07.10.2025 09:00

    Сенат Фарғонадаги мактаб директори билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди

    Жамиятдаги бундай ҳолатлар давлат идораларига бўлган ишончга путур етказмаслиги учун парламент назоратининг аҳамияти катта экани қайд этилмоқда.