Президент фармонига мувофиқ, ижро ҳокимият органларида рақамлаштиришни кенгайтириш ва бошқарув тизимини мақбуллаштириш мақсадида 2141 та штат бирлиги қисқартирилади.
Уларнинг 1863 таси бюджет ташкилотларидан, 278 таси эса бюджетдан ташқари жамғармалардан қисқартирилади. Энг катта қисқартиришлар Солиқ қўмитаси (498 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та) ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200 та)да амалга оширилади.
Шунингдек, 16 та раҳбар ўринбосари лавозими тугатилиб, бошқарув ходимлари сони 46 989 нафардан ошмаслиги белгиланди. Қисқартирилган ходимларни иш билан таъминлашда Бандлик вазирлиги ва касаба уюшмалари кўмаклашади.