АсосийЖамият

Зоир Мирзаев Саноат гигиенаси ходимларини ишдан бўшатиш кераклигини айтди

Тошкент вилоят ҳокими 2 мингга яқин бола заҳарланганидан сўнг "SES" раҳбариятини тўлиқ ишдан олишни талаб қилди.

'Зоир Мирзаев Саноат гигиенаси ходимларини ишдан бўшатиш кераклигини айтди'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятдаги бир нечта тумандаги давлат боғчаларида юз берган оммавий заҳарланиш ҳолатига муносабат билдириб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитасининг вилоят бошқармаси раҳбарлари ҳамда туман бўлими мутасаддиларини лавозимидан озод этиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда у 6 октябрь куни халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида гапирди.

“Бизни ўшанда асради. Агар 5–6 миллиард сўмлик дори-дармон вақтида бўлмаганида, билмадим нима бўларди”, — дейди ҳоким.

Зоир Мирзаевнинг сўзларига кўра, заҳарланиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирга қадар 11 нафар шахс қамоққа олинган. Уларнинг аксарияти боғчаларни озиқ-овқат билан таъминлаб келаётган “outsourcing” компаниялари вакиллари экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Пискент ва Бўка туманларидаги бир нечта давлат боғчасида тарбияланувчилар соғлиғи ёмонлашиб, шифохонага ётқизилган эди. Расмий рақамларга кўра, заҳарланган болалар сони 1922 нафарни ташкил этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?

    Билдирилишича, ҳодисада 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

    'Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:07

    Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди

    Мазкур рейтингда иккинчи ўринни Украина терма жамоаси аъзоси Егор Ярмолюк эгаллаган.

    '“Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:03

    “Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди

    Маълум қилинишича, жангчининг транспорт воситасини хавфсизлик камарисиз бошқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

    'Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:01

    Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди

    Олимлар таъкидлашича, ушбу кашфиёт қатор саволларни ҳам келтириб чиқаради.