АсосийЖиноят

Фарғонада дала майдонидан опий олаётган уч киши ушланди

Тезкор тадбир чоғида халқаро “наркогуруҳ” аъзолари 4 кг гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди.

'Фарғонада дала майдонидан опий олаётган уч киши ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Данғара туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида далага яширилган опийни олаётган уч нафар шахс ушланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Тадбир Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган. Қўқон–Тошкент автомагистраль йўли четидаги дала майдонига кўмилган полиэтилен ўрамлардаги 4 килограмм опий моддаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Суриштирув давомида ушбу шахсларнинг аввал ҳам гиёҳвандлик жиноятлари учун жавобгарликка тортилгани маълум бўлган. Улардан бири — 1997 йилда туғилган аёл, яна икки нафари эса 1989 ва 1974 йилларда туғилган эркаклар бўлиб, улар Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам фаолият юритувчи трансчегаравий “наркогуруҳ”га аъзо экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор чора-тадбирлар давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоий ва Бухорода ноқонуний равишда олтин қазиётган 37 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 16:38

    Навоий ва Бухорода ноқонуний равишда олтин қазиётган 37 киши қўлга олинди

    Улар ушбу хатти-ҳаракатлари орқали давлатга 20 миллиард сўмлик зарар етказган.

    'Фарғонада жанжал пичоқбозлик ва авто ҳужумга айланди'ning rasmi

    Жиноят 03.10.2025 09:46

    Фарғонада жанжал пичоқбозлик ва авто ҳужумга айланди

    Учкўприк туманида икки фуқаро ўртасидаги шахсий низо оғир оқибатларга олиб келди — икки киши шифохонага ётқизилди.

    'Маст ҳолда машина олиб қочган судья 7 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 01.10.2025 10:15

    Маст ҳолда машина олиб қочган судья 7 йилга қамалди

    У маст ҳолда транспорт воситасини олиб қочган ва ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатган

    'Ток уриб вафот этган қизнинг онаси эрини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят 29.09.2025 15:55

    Ток уриб вафот этган қизнинг онаси эрини пичоқлаб ўлдирди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Пискент, Бўка ва Оққўрғондаги бир нечта боғчада болалар заҳарлангани юзасидан жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 25.09.2025 15:18

    Пискент, Бўка ва Оққўрғондаги бир нечта боғчада болалар заҳарлангани юзасидан жиноий иш очилди

    Аввалроқ, ушбу боғчаларда болалар соғлиғи ёмонлашгани юзасидан хабар берган эдик.

    'Тожикистондан газ баллон ичида олиб келинган 66 кг наркотик моддалар савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 23.09.2025 20:36

    Тожикистондан газ баллон ичида олиб келинган 66 кг наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

    Республиканинг 3 та ҳудудида чегара божхона постидан наркотик моддаларни олиб кираётган шахслар қўлга олинди.