“Bloomberg” агентлиги хабарига кўра, Криштиану Роналду футбол тарихидаги биринчи расман қайд этилган миллиардерга айланди. Унинг жами бойлиги 1,4 миллиард долларга баҳоланди ва бу кўрсаткич билан у ўзининг азалий рақиби Лионель Мессидан ҳам ўтиб кетди.
Роналду бойлигининг асосий қисми маошлар, реклама шартномалари ва CR7 бренди остидаги бизнес лойиҳалардан келган.
Унинг “Ал Наср” клуби билан 2023 йилда тузган шартномаси йиллик 200 миллион долларлик даромадни таъминлади.
Шунингдек, Nike, Armani ва бошқа йирик брендлар билан ҳамкорлик, Instagram’
даги 660 миллионлик аудитория ва Португалиядаги қимматбаҳо кўчмас мулклар ҳам унинг молиявий даражасини белгилаб берган.