Таълим кредити берилишни бошлагандан бери талабаларнинг контракт бўйича муаммолари анча енгиллади. 2023 йилда тижорат банклари томонидан жами 2,7 трлн сўмлик таълим кредитлари ажратилиб, 241 мингта талаба қамраб олинди. Ушбу кредитларнинг катта қисми, яъни 80 фоизи хотин-қизларга берилди.
2024 йил I ярим йиллиги давомида эса имтиёзли таълим кредитлари учун 328,4 млрд сўм ажратилди. Мазкур кредитлар билан 40 мингдан зиёдроқ нафар талабалар қамраб олинди. Ушбу кредитларнинг 77,2 фоизи хотин-қизларга берилган.
2024 йил 27 майдаги 82-сонли Президент Фармонига кўра, эндиликда таълим кредити ажратиш жараёни ҳам сифат ва натижадорликка боғланади — яъни талабалар ўз ўқишдаги баҳолари, фанларни ўзлаштириш даражаси ва фаоллигига қараб таълим кредитини олиш имкониятига эга бўладилар.
Бу ҳақда Марказий банк бош иқтисодчиси Лазизхўжа Муҳаммедов шундай дейди: "Энди таълим кредитларини бериш ва уни қайтариш сифат босқичига ўта бошланди. Олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредит олишлари мумкин. Яъниким, талаба қолган 20 фоиз контракт миқдорини таълим кредити чиққунича ўзи тўлаши керак бўлади".
Таълим кредити ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун D.узни марказий банк масъуллари билан подкастини YouTube саҳифамизда кўринг