Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидаги “Қулжуқтов” ва Навоий вилоятининг Конимех туманидаги “Товшан” тоғ массивларида жойлашган “Олтин Конь” МЧЖ ҳудудида ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланаётган шахслар аниқланди.
“Контехназорат” томонидан олиб борилган хизмат текширувлари давомида ноқонуний фаолият юритаётган 37 нафар шахс қўлга олинган.
Тадбир чоғида 3 та Ford автомашинаси, 8 та перфоратор, 6 та компрессор, олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопча руда ва бошқа қўлбола ускуналар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилди.
Ноқонуний қазилмалар орқали давлат ва жамият манфаатларига 20 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани қайд этилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.