АсосийДунё

Покистон ва Афғонистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Қуролли тўқнашув Афғонистон чегараси яқинидаги Оракзай туманида юз берган.

'Покистон ва Афғонистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлди'ning rasmi

Покистон шимоли-ғарбида қуролланган жангарилар билан бўлган тўқнашувда 11 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Билдирилишича, қуролли тўқнашув 8 октябрь куни Афғонистон чегараси яқинидаги Оракзай туманида юз берган. Ҳарбийлар разведка операциясини амалга ошираётган бўлган. Рейд давомида “Теҳрике Толибон Покистон” гуруҳи жангарилари  билан “шиддатли” отишма бошланган. Мазкур гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

Қурбонлар орасида подполковник Жунайд Ориф, унинг ўринбосари майор Тайяб Раҳат ва яна 9 нафар аскар бор. Покистон армияси маълумотига кўра, 19 нафар жангари ўлдирилган. Жангарилар дастлаб йўл четига ўрнатилган бомба билан ҳарбийлар карвонига ҳужум қилган, сўнгра уларга қарата ўт очган.

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф хавфсизлик кучларининг хизматларини алоҳида таъкидлаб, ҳалок бўлган аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Нетаняхуни қоралади'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:11

    Трамп Нетаняхуни қоралади

    У Нетаняхунинг совуққонлигини танқид қилди.

    'Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Россиядаги қурилишда ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:51

    Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Россиядаги қурилишда ҳалок бўлди

    Ҳолатни Бош консулхона ўз назоратига олган.

    'Трамп Украина можаросини ҳал қилиш Ғазодагидан ҳам мураккаб эканлигини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:23

    Трамп Украина можаросини ҳал қилиш Ғазодагидан ҳам мураккаб эканлигини айтди

    АҚШ президенти Украинадаги урушни тўхтатиш осон бўлади деб ўйлаганини, аммо реал вазият бошқача чиқаётганини тан олди.

    'Энергетик ичимликлар ва ширинликларда ҳам наркотиклар аниқланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:09

    Энергетик ичимликлар ва ширинликларда ҳам наркотиклар аниқланмоқда

    Замонавий наркотиклар оддий ичимлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида яширинган бўлиши мумкин.

    'Эронда аёллар учун ҳижоб ўраш мажбурияти бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:45

    Эронда аёллар учун ҳижоб ўраш мажбурияти бекор қилинди

    Эндиликда ҳижобда юриш ёки юрмаслик аёлларнинг шахсий танлови бўлади.

    'Путин: Россия 2025 йилда Украинанинг 1 фоиздан кам ҳудудини эгаллади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:27

    Путин: Россия 2025 йилда Украинанинг 1 фоиздан кам ҳудудини эгаллади

    Кремль раҳбари Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар суръати сустлашганини тан олди.