АсосийЖамият

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш қачондан бошланиши айтилди

Ушбу жараёнда ҳар бир фуқаро доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ҳисобга олинади.

'Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш қачондан бошланиши айтилди'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Унга кўра, аҳолини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар, 45 кун мобайнида ўтказилади.

Рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь соат 00:00 дан бошланади. Ушбу жараён давомида ҳар бир респондент доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича қайд этилади. Бунда фуқаролар яшаб турган уй, хонадон ёки бошқа турар (нотўғри) жой яшаш манзили сифатида қабул қилинади.

Рўйхатга олиш натижаларида 15 январдан кейинги ўзгаришлар — яъни туғилган болалар ёки мамлакатни тарк этган шахслар — инобатга олинмайди. Бироқ ушбу санада вафот этганлар ҳақида маълумотлар киритилади.

Аҳоли сонини аниқлашда қуйидаги тоифадаги шахслар ҳисобга олинмайди:

мамлакат ташқарисида бир йилдан ортиқ вақтдан бери бўлган Ўзбекистон фуқаролари;

хорижий дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;

дипломатик иммунитетга эга шахслар.

Рўйхатга олиш жараёни “маҳалла еттилиги” тизими ходимлари орқали, планшетлар ёрдамида амалга оширилади. Бу ҳақдаги фармонни давлат раҳбари 2025 йил сентябрь ойи охирида имзолагани маълум.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни қўллаб-қувватлайди — ТИВ'ning rasmi

    Жамият 09.10.2025 19:38

    '“2+6” дастурига мувофиқ ёшларга субсидия ажратилади'ning rasmi

    Жамият 09.10.2025 17:29

    “2+6” дастурига мувофиқ ёшларга субсидия ажратилади

    Энди ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганаётган ёшлар харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

    'Самарқандда 16 ёшли қиз операция вақтида вафот этди'ning rasmi

    Жамият 09.10.2025 15:02

    Самарқандда 16 ёшли қиз операция вақтида вафот этди

    Она фарзандининг ўлимида шифокорларни айбламоқда.

    'Андижонда ота фарзанди учун бир йўла 6200 доллар алимент тўлади'ning rasmi

    Жамият 09.10.2025 14:27

    Андижонда ота фарзанди учун бир йўла 6200 доллар алимент тўлади

    Чет элга чиқиш ҳуқуқи чекланган қарздор ота фарзанди таъминоти учун олдиндан тўлов қилиб, барча чекловлардан озод этилди.

    'Сурхондарёда йирик ЙТҲ юз берди'ning rasmi

    Жамият 09.10.2025 11:19

    Сурхондарёда йирик ЙТҲ юз берди

    Ҳодиса ортидан 6 киши шифохонага ётқизилган.

    '“Тузел” бекатидаги гавжумлик фақат метробусга тегишли эмас — “Тошкент метрополитени” изоҳ берди'ning rasmi

    Жамият 09.10.2025 09:58

    “Тузел” бекатидаги гавжумлик фақат метробусга тегишли эмас — “Тошкент метрополитени” изоҳ берди

    Маълумотларга кўра, ушбу ҳудуддан 17 та йўналишда 186 та автобус қатнайди, метро йўловчилари эса умумий оқимнинг атиги 20 фоизини ташкил этади.