АсосийДунё

Мянмада эркак 9 кун туннель қазиб, олтин ўғирлади

У қарийб 4 кг тилла буюмларни ўғирлаган бўлиб, уларнинг умумий қиймати юзлаб миллион гривнага баҳоланмоқда.

'Мянмада эркак 9 кун туннель қазиб, олтин ўғирлади'ning rasmi

Мьянмада ноодатий жиноят содир этилди — эркак 9 кун давомида туннел қазиб, заргарлик дўконига кириб катта миқдордаги тилла тақинчоқларни ўғирлаб чиқди. Ушбу воқеа ҳақида Shin Chew Daily нашрига таянган ҳолда Focus.ua хабар берди.

Маълумотларга кўра, жиноятчи кундузлари автоювиш шохобчасида ишлаган, кечалари эса ер остида иш олиб борган.

У қарийб 4 кг тилла буюмларни ўғирлаган бўлиб, уларнинг умумий қиймати юзлаб миллион гривнага баҳоланмоқда.

Полицияга кўра, у дўкон яқинидаги ерости коммуникацияларини ўрганиб чиққач, ушбу жиноий режани амалга оширишга қарор қилган. Эркакнинг айтишича, у тоннель қазишни "аниқ ва хавфсизроқ усул" деб ҳисоблаган.

Ўғирланган тилланинг бир қисми — тахминан 551 грамм аллақачон сотиб юборилган. Аммо жиноятчи битимдан уч кун ўтиб полиция томонидан қўлга олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон бугун Уругвайга қарши майдонга тушади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:15

    Ўзбекистон бугун Уругвайга қарши майдонга тушади

    Терма жамоа Малайзияда бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувида кучли рақиб билан беллашади.

    'Коса­тка­лар Португалия соҳилида яхтани чўктириб юборди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:01

    Коса­тка­лар Португалия соҳилида яхтани чўктириб юборди

    Яхтада беш кишилик оила — эр-хотин ва уларнинг 8, 10 ҳамда 12 ёшли уч қизи бўлган.

    'Шимолий Корея қудрати яна чўққида — Ким Чен Ин нимани режалаштирмоқда?'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:43

    Шимолий Корея қудрати яна чўққида — Ким Чен Ин нимани режалаштирмоқда?

    Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескин рақобат Шимолий Корея қудратини оширмоқда.

    'Зеленский АҚШдан яна қурол сўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:06

    Зеленский АҚШдан яна қурол сўради

    Украина раҳбари ушбу қуроллар фақат Россиянинг ҳарбий базасига йўналтирилишини айтди.

    'Байден простата саратони учун радиация терапиясидан ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё 12.10.2025 14:41

    Байден простата саратони учун радиация терапиясидан ўтмоқда

    Нур терапияси 5 ҳафта давом этиши кутилмоқда.