АсосийЖамият

Пойтахтда мактаб аланга ичида қолдими?

Ёнғин Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабларнинг бирида содир бўлган.

'Пойтахтда мактаб аланга ичида қолдими?'ning rasmi

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги мактабларнинг бирида ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 13 октябрь куни соат 17:23 да Тошкент шаҳар ФВБга 208-мактаб ҳудудидаги таъмирланаётган бўш бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:28 да етиб бориб, ёнғин соат 17:39 да қуршаб олинган ҳамда соат 17:42 да бартараф этилган. Ёнғин вақтида мактаб ходимлари ва ўқувчилар бўлмаган.

Ҳодисанинг сабаби таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганликдан, дея тахмин қилинмоқда, зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар