Саммитда иштирок этган давлатлар Ғазодаги урушни тугатиш ва минтақани қайта тиклашга оид муҳим қадамларни белгилади.
АҚШ Президенти Дональд Трамп бу кунни Яқин Шарқ ва бутун дунё учун “тарихий тонг” деб атади. Бироқ ҲАМАС ва Исроил бош вазири Нетаньяху саммитда иштирок этмади.
Келишувга кўра, Исроил қўшинлари Ғазо ҳудудларидан босқичма-босқич чиқиб, фаластинликлар ўз уйларига қайтиши учун шароит яратади.
Шу билан бирга, ҲАМАСни қуролсизлантириш ва Ғазони барқарор бошқариш бўйича кейинги музокаралар давом этади. Минтақани тиклаш учун 53 миллиард доллар зарурлиги таъкидланди, Миср эса ноябрда молиявий конференция ўтказишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, 20 нафар Исроил гаровдагилари ҲАМАСдан озод қилиниб, уйига қайтарилди. Исроил эса 2 мингга яқин фаластинлик маҳбусни озод қилиш устида ишламоқда.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен келишувни “бутун дунё учун енгиллик” деб баҳолади ва тинчлик режасини қўллаб-қувватлашини билдирди. Саммитда 20 дан ортиқ жаҳон етакчилари, жумладан Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Германия канцлери Фридрих Мерц иштирок этди.