2025 йил 14 октябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман маъмурий суди томонидан Пахтакор метро бекатида аёл йўловчига нисбатан шилқимлик қилган 2002 йилда туғилган йигит — С.Б.га нисбатан қарор чиқарилди.
Маълумотларга кўра, у 2025 йил 20 сентябрь куни Пахтакордан Халқлар дўстлиги бекатига ҳаракатланиш вақтида А.Д. исмли аёлнинг белдан паст қисмини ушлаб, номақбул ҳаракат содир этган. Судда у айбини тан олиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдирган.
Суд ҳукмига кўра, С.Б. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 411-моддаси 1-қисми (жамоат жойида шаҳвоний шилқимлик) бўйича айбли деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.