АсосийЖамият

Математика олимпиадаси саволлари тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Асосий олимпиаданинг туман босқичи саволлари ноқонуний тарқалганидан сўнг, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий баёнот берди.

'Математика олимпиадаси саволлари тарқалди'ning rasmi

Вазирлик маълумотига кўра, олимпиада саволлари Фан олимпиадалари маркази томонидан тузилган бўлиб, уларни ҳудудий бошқармаларда марказлашган тартибда чоп этиш жараёнида айрим ходимларнинг масъулиятсизлиги сабабли материаллар интернетда тарқалган.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, айбдор шахслар аниқланиб, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилиши айтилди.

Вазирлик 9–11-синфлар учун математика фанидан Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи қайта ўтказилишини маълум қилди.

Шунингдек, фуқаролардан ноқонуний савдо ёки таниш-билишчилик ҳолатларини Фан олимпиадалари марказига бевосита хабар қилиш сўралган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:32

    Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида халқаро шахмат майдонида тарихий натижа қайд этган Жавоҳир Синдоровни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    '“Ўзбекистон темир йўллари” тендерларида 21 млрд сўмлик қонунбузилиш аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:27

    “Ўзбекистон темир йўллари” тендерларида 21 млрд сўмлик қонунбузилиш аниқланди

    Бу бўйича масъул ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

    'Янги йўлда аёлни чет элга фоҳишаликка юборишга уринган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:51

    Янги йўлда аёлни чет элга фоҳишаликка юборишга уринган шахс ушланди

    Гумонланувчи жабрланувчини Туркияга олиб чиқиб, жинсий эксплуатация қилишни режалаштирган.

    'Ёш шоир Жаҳонгир Номозов вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:54

    Ёш шоир Жаҳонгир Номозов вафот этди

    Дастлабки маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган.

    'Техникум ва лицейлар учун миллий рейтинг жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:48

    Техникум ва лицейлар учун миллий рейтинг жорий этилади

    Янги тизим таълим сифати ва муассасалар ўртасида рақобатни кучайтиришга қаратилган.

    'COVID-19’нинг “Цикада” штамми Ўзбекистонга таҳдид солмайдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:19

    COVID-19’нинг “Цикада” штамми Ўзбекистонга таҳдид солмайдими?

    Мутахассислар янги мутация тарқалиш эҳтимоли пастлигини таъкидламоқда.