Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 600 долларни олаётганда қўлга олинди.
Маълум бўлишича, архив мудири судда танишлари орқали ҳукмни енгиллаштиришни ваъда қилган. У илгари 100 долларни ҳам олган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шахс қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.