АсосийЖамият

Шайхонтоҳурда автобусда буғ чиқиши ваҳима келтириб чиқарди

Мазкур ҳолат юзасидан ФВБ расмий изоҳ берди.

'Шайхонтоҳурда автобусда буғ чиқиши ваҳима келтириб чиқарди'ning rasmi

Фурқат кўчасида автобусдан чиққан буғ ёнғин деб ўйланган, аммо ҳодиса мотор носозлиги билан боғлиқ бўлиб чиқди.

Бугун, 16 октябрь куни соат 17:47 да Шайхонтоҳур туманидаги Фурқат кўчасида автобусда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.

Ёнғин-қутқарув экипажлари 4 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борди. Текширув давомида маълум бўлишича, автобус мотори совитиш тизимидаги носозлик туфайли буғ чиққан: сув шланги ёрилиб, иссиқ моторга тушган ва буғланиш содир бўлган.

Автобус ҳайдовчиси вазиятга тезкор муносабат билдириб, ўт ўчириш воситасидан фойдаланган. Ёнғин содир бўлмаган, тан жароҳати олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар