АсосийЖамият

Навоийда 2 дона қалампир 2 млрдга айланиб кетди

Тадбиркор 2 дона қалампир учун 20 минг сўмлик чек уриши керак эди. Аммо...

'Навоийда 2 дона қалампир 2 млрдга айланиб кетди'ning rasmi

Навоий вилоятида кичик хатолик сабаб икки дона қалампирнинг нархи 2 миллиард сўмга айланиб кетди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

Хабарга кўра, дўконда харидор сотиб олган маҳсулоти учун 20 000 сўмлик чек уриш ўрнига англашилмовчилик бўлиб 2 миллиард сўмлик чек уриб юборилган. Бунинг натижасида эса сотувчига миллионлаб солиқ келиб чиққан.

Тадбиркор катта миқдордаги ортиқча солиқ қарздорлиги сабаб чекни бекор қилиш учун солиқ бошқармасига мурожаат қилган, бироқ унга маълумотларни таҳрирлаб бўлмаслигини маълум қилинган ва муаммо ҳал қилинмаган.

Хатирчи туман адлия бўлими томонидан Навоий вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 17 апрель кунидаги тегишли чекни таҳрирламаслик хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш юзасидан Навоий туманлараро маъмурий судга шикоят киритилган.

Суд тадбиркор фойдасига қарор қабул қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида ибодатхона ва қадимий совутлар топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:41

    Тошкент вилоятида ибодатхона ва қадимий совутлар топилди

    Археологларнинг фикрига кўра, зирҳ парчалари ибодатхонага маросим совғаси сифатида олиб келинган бўлиши мумкин.

    'Бекободда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган цех аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:47

    'Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида ҳоким ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида ҳоким ўзгарди

    Ўзбекистоннинг бир қатор туман ва шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди.

    'Бугундан барча ер усти метро бекатлари фаолияти тикланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:45

    Бугундан барча ер усти метро бекатлари фаолияти тикланди

    Бу ҳақда пойтахт метрополитени хабар қилди.

    'Қурилиш компанияси танқид учун мижозларидан жарима ундирмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    'Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:55

    Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

    Ўзгидромет 1 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.