Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Реал Мадрид" жамоаси Япония чемпиони "Кашима Антлерс" клубига қарши куч синашиб, қийинчилик билан ғалаба қозонди ва бош совринни қўлга киритди.
Биринчи бўлимнинг 9-дақиқасида "Реал" ҳужумчиси Бензема ҳисобни очгач, "Реал" осонлик билан ғалаба қозонадигандек туюлган эди. Аммо кейинчалик Сибасаки иккита гол киритди ва японларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
60-дақиқада Роналду пеналтидан ҳисобни тенглаштиргач, асосий вақтда бошқа гол урилмади. Қўшиб берилган бўлимда Роналду яна иккита гол урди ва жамоасининг ғалабасини таъминлаб берди.
Клублар ўртасидаги ЖЧ. Финал
“Реал Мадрид” – “Касима Антлерс” - 4:2 (1:1, 1:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 9 Бензема, 1:1 – 44 Сибасаки, 1:2 – 52 Сибасаки, 2:2 – 60, пенальти Роналду, 3:2 – 97 Роналду, 4:2 – 104 Роналду.
“Реал Мадрид” – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Начо, 108), Модрич (Ковачич, 105), Каземиро, Кроос, Васкес (Иско, 81), Роналду (Мората, 112), Бензема.
“Касима Антлерс” – Согахата, Уэда, Ямамото, Ниси, Седзи, Дои (Судзуки, 88), Эндо (Ито, 103), Канадзаки, Огасавара (Фабрисио, 68), Нагаки (Акасаки, 114), Сибасаки.
Огоҳлантиришлар: Рамос (55), Ямамото (58), Фабрисио (93), Каземиро (100), Карвахаль (102).