АсосийЖиноят

Навоийда уч кишини қасддан ўлдирган одам умрбодга қамалди

41 ёшли эркак махсус колонияда жазони ўтайди.

'Навоийда уч кишини қасддан ўлдирган одам умрбодга қамалди'ning rasmi

Навоий вилоятининг Томди туманида 41 ёшли С. Р. собиқ турмуш ўртоғи Г. Э. ҳамда унинг ота-онасини ўз бошқарувидаги юк машинасида қасддан босиб ўлдирди. 

Суд ҳужжатларига кўра, С.Р. 2008 йилда Гулмира билан турмуш қурган, 2021 йилда эса улар расмий ажрашган. 2024 йилнинг декабрида С.Р. дала ҳовлисидан мажбурий чиқариш қарори чиққан ва 2025 йилнинг март ойида МИБ ходимлари бу ижро ҳаракатини амалга ошириш мақсадида воқеа жойига келганида С.Р. юк машинаси билан уларга ҳужум қилган.

 Гувоҳлар судда С.Р. ҳаракатини қасддан ва олдиндан режалаштирилган деб тасдиқлаган. У аввал собиқ турмуш ўртоғини, сўнгра қайнона ва қайнотасини машина билан уриб, устидан ҳайдаш орқали оғир тан жароҳатлари етказган. Кейин пичоқ билан ҳам ҳужум қилган. Жабрланганлар олган оғир жароҳатлари оқибатида вафот этган. 

Томди туман суди Рустамовни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 219-моддаси (ҳокимият ёки фуқаровий вазифани бажараётган шахсга қаршилик) бўйича айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида солиқчи 5 минг доллар пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 05.11.2025 09:41

    Тошкент вилоятида солиқчи 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти солиқ бошқармаси инспектори жиноят устида қўлга олинди.

    'Андижонда кредит олиш учун божхона ходимининг сохта гувоҳномасини тайёрлаганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 04.11.2025 20:20

    Андижонда кредит олиш учун божхона ходимининг сохта гувоҳномасини тайёрлаганлар қўлга тушди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Фарғонада эркак алимент сабаб 2 ёшли қизи ва аёлини ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят 04.11.2025 19:59

    Фарғонада эркак алимент сабаб 2 ёшли қизи ва аёлини ўлдирди

    Ҳаммаси алимент тўловлари масаласидаги жанжалдан бошланган.

    'Жиззахда “Ҳудудгаз” ходими пора олган вақтида ушланди'ning rasmi

    Жиноят 03.11.2025 19:04

    Жиззахда “Ҳудудгаз” ходими пора олган вақтида ушланди

    Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи “Ҳудудгаз” ходими 6 минг АҚШ доллари пора олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ушланди.

    'Тошкентда 18 ёшли қизга номақбул видео юборган йигит 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жиноят 31.10.2025 11:21

    'Сирдарёда давлат ҳисобидан ҳимоя қилиши керак бўлган адвокат пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 29.10.2025 07:16

    Сирдарёда давлат ҳисобидан ҳимоя қилиши керак бўлган адвокат пора билан ушланди

    Гумонланувчини қулай шароитга ўтказиб бериш ва суд жараёнини унинг фойдасига ҳал қилиш эвазига пул талаб қилган.