АсосийСиёсат

Илм - маърифат интеграцияси

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти академик Шавкат Аюпов  муаллифлигида жаҳоннинг нуфузли Newsweek “Pangea Globe” нашрида чоп этилган мақоласи биз учун қувончли воқеа бўлди.

'Илм - маърифат интеграцияси'ning rasmi

Ушбу мақолада Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг бунёд этилиши жараёнида Ўзбекистон Фанлар академиясининг роли ва илмий ҳамкорликдаги фаолияти ҳар томонлама таҳлил этилган.

Муаллиф Марказнинг ташкил этилиши мамлакатнинг маънавий, илмий ва маданий ҳаётида янги босқични бошлаб бергани, шунингдек, миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлайди. 

Бундай нуфузли нашрда чоп этилган мақолада Марказ фаолиятидаги асосий вазифалари — илмий-тадқиқот йўналишлари, фундаментал тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, экспозиция ва музей концепцияларининг илмий асосларини ишлаб чиқиш масалалари атрофлича ёритилган.

Шу билан бирга, Академиянинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги, халқаро форум ва конференциялардаги фаол иштироки Марказнинг илмий салоҳияти ва нуфузини оширишда муҳим омил сифатида баҳоланади.      

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2025 йил 29 январдаги топшириғига мувофиқ, Фанлар академиясига Ислом цивилизацияси марказига илмий-услубий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган эди.

Мазкур топшириқ ижроси доирасида Фанлар академияси ва унинг таркибий бўлинмалари Марказ билан яқин илмий ҳамкорликни йўлга қўйдилар. 

Фанлар академияси Президенти Шавкат Аюпов ва вице-президенти Бахром Абдухалимов бошчилигида академиклар, олимлар ва илмий муассасаларнинг фаол иштироки натижасида Марказнинг музей экспозициялари ва контентлари юқори илмий савияда тайёрланди.

Ҳамкорлик доирасида марказ фаолияти мазмунини бойитиш ва унинг илмий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 800 дан ортиқ илмий-тадқиқот лойиҳалари ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. 

Шунингдек, Марказнинг Кенгайтирилган илмий кенгаши фаолияти доирасида Фанлар академияси ва турли илмий муассасалар олимлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар режаси ва йўналишлари шакллантирилди, инновацион ва илмий дастурлар мувофиқлаштирилди хамда амалиётга татбиқ этилди.

Ушбу лойиҳалар Ислом цивилизациясининг илмий, маънавий, маданий ва тарихий меросини ўрганиш, унинг жаҳон фан ва маданияти тараққиётидаги ўрнини ёритиш, шунингдек, замонавий илмий таҳлиллар асосида миллий қадриятларимизни тиклашга қаратилди.  

Фанлар академияси ва Ислом цивилизацияси маркази ўртасидаги бу самарали ҳамкорлик келгусида ҳам изчил ривожланиб, янги илмий натижалар ва амалий ютуқларни бериши шубҳасиз.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухаликов

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев АҚШда ватандошлар билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 05.11.2025 09:03

    Шавкат Мирзиёев АҚШда ватандошлар билан учрашди

    Амалий ташриф билан Вашингтонга келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни АҚШда яшаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонликлар илиқ кутиб олди.

    'Мирзиёев АҚШга нега кетди?'ning rasmi

    Сиёсат 04.11.2025 14:31

    Мирзиёев АҚШга нега кетди?

    Ўзбекистон раҳбарининг Қатар Давлатига амалий ташрифи якунланди.

    'Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни кенгайтиради'ning rasmi

    Сиёсат 04.11.2025 13:28

    Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни кенгайтиради

    Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида Қатар Амири билан учрашди.

    'Шавкат Мирзиёев Қатарга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 03.11.2025 19:55

    Шавкат Мирзиёев Қатарга жўнаб кетди

    Президент Қатар амири Тамим ибн Ҳамад ал Сонийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади

    'Орфан касалликлар билан оғриган болаларга ёрдам кенгаяди'ning rasmi

    Сиёсат 03.11.2025 18:37

    Орфан касалликлар билан оғриган болаларга ёрдам кенгаяди

    Давлат 2026–2030 йилларда орфан ва ирсий-генетик касалликлар билан яшаётган болаларга бепул дори, диагностика ва махсус озиқ-овқат етказиб беришни кенгайтиради

    'Рустам Турсунов ҳам лавозимидан озод қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 03.11.2025 18:23

    Рустам Турсунов ҳам лавозимидан озод қилинди

    Турсунов ушбу лавозимга 2021 йил февраль ойида тайинланган эди.