АсосийЖиноят

Тошкентда Telegram'да "18+" канал юритган бухоролик қиз судланди

У "катталар учун видео"ни чекловларсиз томоша қилишни таклиф қилган.

'Тошкентда Telegram'да "18+" канал юритган бухоролик қиз судланди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган 26 ёшли қизга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатларига кўра, қиз Тошкентда риэлтор бўлиб ишлаган, бироқ даромади пастлиги сабабли фаолият турини ўзгартиришга қарор қилган ва Telegram'да катталар учун пуллик контент билан гуруҳ ташкил қилган.

Судда қиз мессенжерда порнографик гуруҳларга дуч келганини тан олди. Гуруҳда у ўзи иштирокидаги порнографик видеоларни жойлаштирган ва бошқа чатларда эълонлар жойлаштириб, хоҳловчиларга маълум бир тўлов эвазига унинг гуруҳига қўшилишни ва "катталар учун видео"ни чекловларсиз томоша қилишни таклиф қилган.

Қизнинг ҳаракатлари МЖтКнинг 189-моддаси (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан квалификация қилинган.

Суд қизни айбдор деб топиб, унга БҲМнинг 100 баравари - 41,2 млн сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 25.11.2025 20:11

    Фарғонада туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилди

    Жиноят иши тергови шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинган.

    'Тошкент вилоятида 12,3 кгга яқин гиёҳвандлик моддасидан фойдаланган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 25.11.2025 15:00

    Тошкент вилоятида 12,3 кгга яқин гиёҳвандлик моддасидан фойдаланган шахслар қўлга олинди

    Ушбу шахслар бўйича Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ҳамда 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ҳакамлик суди судьяси 15 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 24.11.2025 08:46

    Ҳакамлик суди судьяси 15 минг доллар пора билан ушланди

    Андижонда ҳакамлик суди судьяси икки фуқарони Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олган вақтда қўлга олинди.

    'Сариосиёда ҳоким ўринбосари фирибгарликда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.11.2025 08:28

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 21:54

    'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 20:38

    Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

    Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.