АсосийЖамият

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин тафсилотларини очиқлади.

'Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Олмазор туманида ёнғин содир бўлди. Жорий йилнинг 7 ноябрь куни соат тахминан 18:40да бошқарма диспетчерларига ушбу ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган.

Ёнғин пойтахтнинг Олмазор туманидаги "Шифокорлар" маҳалласида жойлашган хонадонда юз берган. Воқеа жойига 9 дақиқа ичида ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, оловга қарши курашни бошлаган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин тўлиқ соат 19:12да бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 30 квадрат метр майдони, шунингдек, маиший техника ва мебеллар зарар кўрган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда'ning rasmi

    Жамият 28.02.2026 17:17

    Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашувини диққат билан кузатаётганини билдирди.

    'Бекободда сувга ташлаб юборилган фуқаронинг жасади 80 кунда топилди'ning rasmi

    Жамият 28.02.2026 13:05

    Бекободда сувга ташлаб юборилган фуқаронинг жасади 80 кунда топилди

    Тошкент вилоятининг Бўка–Бекобод йўлида ИИБ ходими томонидан уриб юборилиб, Дўстлик каналига ташлангани айтилган 43 ёшли фуқаронинг жасади 80 кун ўтиб топилди.

    'Қашқадарёда ҳалок бўлган ЙПХ инспектори билан хайрлашув ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 28.02.2026 12:58

    Қашқадарёда ҳалок бўлган ЙПХ инспектори билан хайрлашув ўтказилди

    Тошкент марказида хизмат вазифасини бажариш чоғида оғир тан жароҳати олиб вафот этган ЙПХ инспектори, кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров Қашқадарё вилоятида сўнгги йўлга кузатилди.

    'Нега чустликлар келинга пичоқ беради? (Махсус фотоҳикоя)'ning rasmi

    Жамият 28.02.2026 12:20

    Нега чустликлар келинга пичоқ беради? (Махсус фотоҳикоя)

    Жасорат, қатъият, зодагонлик - Чуст пичоқлари тарихи, ясалиши ва бошқа пичоқлардан фарқлари нимада?

    'Роналду янги клубларга сармоя киритишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Жамият 28.02.2026 10:04

    Роналду янги клубларга сармоя киритишни режалаштирмоқда

    Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду Испаниянинг “Алмерия” клубидаги улуши билан чекланиб қолмоқчи эмас.

    'Эрондаги можаро сабаб 5 та авиарейс ортга қайтди'ning rasmi

    Жамият 28.02.2026 09:06

    Эрондаги можаро сабаб 5 та авиарейс ортга қайтди

    Айни пайтда Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик сабаб ҳаво ҳудудлари ёпилди.