АсосийСпорт

Тeмур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасига хайрлашув мактуби ёзди

Бу йиллар ҳиссиётлар, ғалабалар ва унутилмас тажрибалар билан тўла бўлди — Кападзе

'Тeмур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасига хайрлашув мактуби ёзди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе ўзининг инстаграм саҳифасида жамоа билан хайрлашди.

"Миллий жамоадаги фаолиятим ниҳоясига етди. Бу йиллар ҳиссиётлар, ғалабалар ва унутилмас тажрибалар билан тўла бўлди. Футболчилар, жамоа штаби ва федерацияга ишонч ва ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман. Айниқса, мухлисларга — доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат. Бу жамоанинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман. Жамоага келгусидаги ўйинларда омад ва янги ютуқлар тилайман”, деб ёзади Кападзе. 

Маълумот учун, Кападзе 2025 йилнинг январь ойидан 6 октябрга қадар миллий терма жамоани бошқарган. Шу даврда у 9 та учрашув ўтказиб, 5 тасида ғалаба, 4 тасида эса дуранг қайд этган. Кейинчалик Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Фабио Каннаварога ёрдамчи бўлиб фаолият олиб борди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Месси 400-ассист маррасига етди — тарихдаги иккинчи футболчи'ning rasmi

    Спорт Бугун 15:28

    Месси 400-ассист маррасига етди — тарихдаги иккинчи футболчи

    9 ноябрь куни бўлиб ўтган MLS плей-офф баҳсида “Интер Майами” ўз майдонида “Нэшвилл”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

    'Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасидан кетди'ning rasmi

    Спорт 09.11.2025 20:46

    Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасидан кетди

    У ўз фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида эканлиги боис ЎФА раҳбарияти унинг қарорини қабул қилган.

    '24 ёшли футболчи ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Спорт 07.11.2025 18:57

    24 ёшли футболчи ўз жонига қасд қилди

    Бу ҳақда Техас жамоат хавфсизлиги департаменти маълум қилди.

    'Йилнинг энг яхши мураббийи ва дарвозабони учун номзодлар эълон қилинди'ning rasmi

    Спорт 07.11.2025 11:48

    Йилнинг энг яхши мураббийи ва дарвозабони учун номзодлар эълон қилинди

    Номзодлар FIFA экспертлари томонидан 2024 йил 11 августдан 2025 йил 2 августгача бўлган ўйин натижалари асосида танлаб олинди.

    'ЖЧ U-17: Ўзбекистон Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этди'ning rasmi

    Спорт 05.11.2025 20:05

    ЖЧ U-17: Ўзбекистон Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этди

    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувда 3 очкони қўлга киритди.

    'Раналду қачон фаолиятини тугашини айтди'ning rasmi

    Спорт 05.11.2025 15:41

    Раналду қачон фаолиятини тугашини айтди

    Бироқ, у бу қарорни қабул қилиш осон бўлмаслигини тан олди.