АсосийДунё

Афғонистонда юзини тўлиқ ёпмаган аёлларга дўконларга кириш тақиқланди

Ҳирот вилоятида “Толибон” аёллар учун навбатдаги чекловни жорий этди — энди юзини тўлиқ ёпмаган аёлларга савдо дўконларига киришга рухсат берилмайди.

'Афғонистонда юзини тўлиқ ёпмаган аёлларга дўконларга кириш тақиқланди'ning rasmi

Ҳирот вилоятидаги савдо дўконлари эгалари билан ўтказилган йиғилишда “Толибон” вакиллари аёллар юзини тўлиқ ёпмаган тақдирда, уларга хизмат кўрсатмасликни талаб қилган. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Шундан сўнг сотувчилар ҳижоб ёки паранжи тақмаган аёлларни дўконга киритмасликка мажбур бўлди. Бу чоралар “аёлларнинг жамоат ҳаётидаги иштирокини чеклашга қаратилган сиёсат” доирасида амалга оширилаётгани қайд этилган.

Айни пайтда Афғонистонда қизлар учун мактаб ва олий таълим муассасаларида ўқиш тақиқланган ҳолича қолмоқда. Илгари шундай чекловлар судлар, шифохоналар, давлат идоралари ва ҳатто Ўзбекистон билан чегарадош бозорларда ҳам жорий этилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги тинчлик келишуви бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:25

    Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги тинчлик келишуви бекор қилинди

    Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги умумий чегарада миналар портлаши оқибатида жароҳатланган аскарлар сабабли Куала-Лумпур тинчлик келишуви тўхтатилди.

    'АҚШ Ғазо чегарасида йирик ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:32

    АҚШ Ғазо чегарасида йирик ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда

    АҚШ Исроилнинг Ғазо секторига туташ Отеф-Азза ҳудудида йирик ҳарбий база барпо этишни режалаштирмоқда.

    'Ўзбекистон U-17 бугун Панамага қарши майдонга тушади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:22

    Ўзбекистон U-17 бугун Панамага қарши майдонга тушади

    Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30 да старт олади.

    'Андижонда собиқ судья фирибгарлик ва пора бериш учун 10,5 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:48

    Андижонда собиқ судья фирибгарлик ва пора бериш учун 10,5 йилга қамалди

    Хонобод шаҳар судининг собиқ раиси фирибгарлик ва пора бериш жиноятида айбдор деб топилиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

    'Трамп ишга чиқмаётган авиадиспетчерларга таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:33

    Трамп ишга чиқмаётган авиадиспетчерларга таҳдид қилди

    АҚШда 40 кундан бери давом этаётган шатдаун сабаб маошсиз қолган авиадиспетчерларга президент Дональд Трамп маош қисқариши билан таҳдид қилди.

    'Лукашенко амалдорларни симли телефонлардан фойдаланишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:29

    Лукашенко амалдорларни симли телефонлардан фойдаланишга чақирди

    Беларусь президенти амалдорларга мобил телефонлардан воз кечиб, симли телефон орқали мулоқот қилишни тавсия этди.