АсосийСиёсат

Мирзиёев ҳамда Путин телефон орқали гаплашди

Хўш, икки давлат етакчиси нималарни муҳокама қилган?

'Мирзиёев ҳамда Путин телефон орқали гаплашди'ning rasmi

Кеча, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича,  мулоқот давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, товар айирбошлашнинг ўсиш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперацияни, шу жумладан энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, ҳудудларнинг ишбилармонлик алоқалари ва маданий-гуманитар алмашинувини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, жорий йил 22 октябрь куни Москва вилоятида ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилиши самарали бўлгани мамнуният билан қайд этилган.

Шу билан бирга, мулоқот якунида 3 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон-Россия Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасида қўшма бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирларнинг режаси муҳокама қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи қандай якунланди?'ning rasmi

    Сиёсат 07.11.2025 11:23

    Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи қандай якунланди?

    Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” шаклидаги саммитида иштирок этди.

    'Ўзбекистон АҚШга 100 миллиард долларлик сармоя киритади'ning rasmi

    Сиёсат 07.11.2025 09:15

    Ўзбекистон АҚШга 100 миллиард долларлик сармоя киритади

    Президент Дональд Трамп Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишув имзоланганини маълум қилди.

    'Мирзиёев ва Трамп стратегик шерикликни янги босқичга кўтаришга келишди'ning rasmi

    Сиёсат 07.11.2025 07:41

    Мирзиёев ва Трамп стратегик шерикликни янги босқичга кўтаришга келишди

    Ўзбекистон ва АҚШ президентлари Вашингтонда музокаралар ўтказди.

    'Илм - маърифат интеграцияси'ning rasmi

    Сиёсат 06.11.2025 13:18

    Илм - маърифат интеграцияси

    Ўзбекистон Фанлар академияси президенти академик Шавкат Аюпов  муаллифлигида жаҳоннинг нуфузли Newsweek “Pangea Globe” нашрида чоп этилган мақоласи биз учун қувончли воқеа бўлди.

    'Шавкат Мирзиёев АҚШда ватандошлар билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 05.11.2025 09:03

    Шавкат Мирзиёев АҚШда ватандошлар билан учрашди

    Амалий ташриф билан Вашингтонга келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни АҚШда яшаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонликлар илиқ кутиб олди.

    'Мирзиёев АҚШга нега кетди?'ning rasmi

    Сиёсат 04.11.2025 14:31

    Мирзиёев АҚШга нега кетди?

    Ўзбекистон раҳбарининг Қатар Давлатига амалий ташрифи якунланди.