АсосийЖамият

Давлат раҳбарининг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласи эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари ўзаро ишонч ва дўстлик асосида ҳамжиҳатликнинг янги босқичига қадам қўймоқда.

'Давлат раҳбарининг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласи эълон қилинди'ning rasmi

Давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда стратегик даражада мустаҳкамланаётганини таъкидлади.

“Минтақамизда илк бор ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳурмат муҳити қарор топди. Бу жараён етакчиларнинг аниқ мақсадга қаратилган саъй-ҳаракатлари натижасидир”, - дейди Президент.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, бугун Марказий Осиё давлатлари чегара масалаларида тарихий келишувларга эришиб, барқарор ривожланиш ва хавфсизликни таъминлашда умумий ёндашувни шакллантирмоқда.

Президент бўлажак Тошкент саммити минтақавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини, давлатлар ўртасидаги келишувлар фуқаролар ҳаётида амалий натижа бериши лозимлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар