Манас туманида кутилмаган воқеа юз берди — 19 ёшли қиз ўпишиш пайтида 26 ёшли йигитнинг тилини тишлаб, узиб юборди.
"Kaktus.media"нинг хабар беришича, 8 ноябрь куни содир бўлган ҳодисадан сўнг йигит оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Жалолобод вилояти клиник шифохонаси директори Қумар Ботокараэвнинг сўзларига кўра, беморнинг тил учи ва пастки лабининг бир қисми жароҳатланган.
“Бемор операция қилинди, тил тиклаш мумкин. Бундай ҳолатни ўпишиш вақтида учратиш — менинг амалиётимда биринчи марта”, — деган шифокор.
Полиция маълумотига кўра, ҳодиса тўй маросимидан сўнг содир бўлган, ёшлар спиртли ичимлик истеъмол қилган. Қиз — 2006 йилда, йигит эса 1999 йилда туғилган.
Ҳодиса бўйича жиноят иши очилган, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Тергов ишлари давом этмоқда.






