АсосийЖамият

Чироқчида фуқаронинг уйидан 21 килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси топилди

ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида икки марта судланган шахснинг уйидан 20 килограмм 658 грамм марихуана мусодара қилинди.

'Чироқчида фуқаронинг уйидан 21 килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси топилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари Чироқчи туманида ўтказган тезкор тадбир чоғида 1981 йилда туғилган, илгари икки марта судланган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Текширув жараёнида уч дона синтетик қопда сақланаётган 20 кг 658 грамм марихуана аниқланиб, далилий ашёлар сифатида расмий тартибда олиб қўйилди.

Аниқланишича, фуқаро гиёҳвандлик воситасини кейинчалик сотиш, “осон пул топиш” мақсадида етиштирган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ушбу модда бўйича 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

    Бошқа янгиликлар