АсосийДунё

BBC Трампдан расмий узр сўради

“Панорама” дастурида Трамп нутқидан олинган жумлалар нотўғри монтаж қилингани тан олинди.

'BBC Трампдан расмий узр сўради'ning rasmi

Британиянинг BBC телерадиокорпорацияси АҚШ президенти Дональд Трампдан расмий узр сўради. Қайд этилишича, ўтган йили эфирга узатилган “Панорама” дастурида 2021 йил 6 январдаги Трамп нутқидан парчалар монтаж жараёнида бирлаштириб юборилган.

Бу эса у тарафдорларини Капитолийга бостириб киришга бевосита чақиргандек тасаввур уйғотган.

Монтаж қилинган версияда “Биз Капитолийга борамиз, мен сизлар билан биргаман ва биз курашамиз” деган жумлалар тўхтовсиз кетма-кет қўйилган. Аслида эса бу иборалар нутқда бир-биридан тахминан бир соат фарқ билан айтилган.

BBC раиси Самир Шаҳ бу ҳолат “зўравонликка даъват каби нотўғри таассурот” келтириб чиқарганини тан олиб, Оқ уйга шахсан хат юборган. Корпорация мазкур дастур эндиликда қайта намойиш этилмаслигини ҳам маълум қилган.

Трампнинг адвокатлари BBC раддия ва узр сўрамаса, 1 миллиард долларлик товон пули талаб қилиб судга мурожаат қилишини айтган эди. Корпорация узр сўради, аммо компенсация тўлашдан бош тортди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитой ҳаётни 150 йилгача узайтириш учун таблеткаларни ишлаб чиқади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:09

    Хитой ҳаётни 150 йилгача узайтириш учун таблеткаларни ишлаб чиқади

    адқиқотлар сичқонларда умр кўриш муддатини 9,4 фоизга оширганини ва ҳаёт давомийлигини 64,2 фоизга узайтирганини кўрсатди.

    'АҚШ визаси учун янги чекловлар: семизлик ва айрим касалликлар рад этиш сабаблари қаторига қўшилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:51

    АҚШ визаси учун янги чекловлар: семизлик ва айрим касалликлар рад этиш сабаблари қаторига қўшилди

    Янги кўрсатма 2025 йил ноябрида барча дипломатик ваколатхоналарга юборилган.

    'АҚШ Бразилия қаҳвасига божларни бекор қилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 13.11.2025 22:14

    АҚШ Бразилия қаҳвасига божларни бекор қилиши мумкин

    Трамп маъмурияти ички бозорда қаҳва нархини пасайтириш учун Бразилиядан қаҳва импортига қўйилган божларни бекор этишни кўриб чиқмоқда.

    'Франция Павел Дуровга қўйилган барча чекловларни бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 13.11.2025 22:08

    Франция Павел Дуровга қўйилган барча чекловларни бекор қилди

    Telegram асосчиси Павел Дуров Франция ҳудудини тарк этиш ва ҳаракатланиш бўйича барча чекловлардан озод этилди. Бу ҳақда “Bloomberg” манбасига таяниб хабар берди.

    'Қирғизистонда 19 ёшли қиз севгилисининг тилини тишлаб узиб олди'ning rasmi

    Дунё 13.11.2025 17:17

    'Германияда оқова сувлардан вирус аниқланди'ning rasmi

    Дунё 13.11.2025 16:47

    Германияда оқова сувлардан вирус аниқланди

    Мамлакатда 1990 йилдан бери илк бор полиомиелит вируси излари топилди.