АсосийЖамият

Тошкент вилоятида тўхтаб турган Cobalt ёниб кетди

Вилоят ФВБ воқеа тафсилотларини очиқлади.

'Тошкент вилоятида тўхтаб турган Cobalt ёниб кетди'ning rasmi

Чирчиқ шаҳрида Cobalt русумли автомобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, ҳодиса 14 ноябрь куни соат 20:26 да Амир Темур кўчасида юз берган. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган ёнғин ўчириш ва қутқарув бўлинмалари оловни соат 20:50 да тўлиқ ўраб олишга эришган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар