АсосийСиёсат

Марказий Осиё етакчилари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Минтақа давлатлари ва Озарбайжон Президентлари еттинчи Маслаҳат учрашуви доирасида Ислом цивилизацияси маркази билан танишди.

'Марказий Осиё етакчилари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

Тошкентда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви иштирокчилари — Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар.

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барпо этилган мажмуа ислом цивилизацияси мероси, илмий тадқиқотлар ва таълим йўналишларини бирлаштирган илк комплекс ҳисобланади. Марказ миллий меъморий услуб ва замонавий ечимлар уйғунлигида барпо этилган.

Етакчилар Усмон Мусҳафи сақланаётган Қуръони карим зали, “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринч Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс” ҳамда “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” бўлимлари билан танишди. Уларда Имом Бухорий, Имом Термизий, Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби алломаларнинг бой мероси, шунингдек, турли сулолалар даврига оид қўлёзмалар намойиш қилинган.

Ташриф давомида етакчилар минтақадаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий меросни асраш ва маърифатпарвар лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ прокуратура органлари ходимларини мукофотлади'ning rasmi

    Сиёсат 07.01.2026 15:45

    'Франция ва Буюк Британия Украина учун қўшин юборишга тайёр'ning rasmi

    Сиёсат 07.01.2026 05:31

    Франция ва Буюк Британия Украина учун қўшин юборишга тайёр

    Франция ва Буюк Британия Россия билан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгач, Украина ҳудудида тинчликни таъминлаш мақсадида қўшин юборишга тайёр.

    '“Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?'ning rasmi

    Сиёсат 02.01.2026 05:10

    “Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?

    Ўзбекистон Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева илк катта интервьюсида давлат бошқаруви, ислоҳотлар ва шахсий қарашлари ҳақида очиқ фикр билдирди.

    '2025 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижий сафарлари: ташқи сиёсатдаги асосий йўналишлар ва амалий натижалар'ning rasmi

    Сиёсат 02.01.2026 04:27

    2025 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижий сафарлари: ташқи сиёсатдаги асосий йўналишлар ва амалий натижалар

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йилдаги хорижий сафарлари мамлакат ташқи сиёсатининг институционал баркамоллашгани, иқтисодий манфаатлар билан уйғунлашгани ҳамда минтақавий ва глобал даражада мувозанатли олиб борилаётганини кўрсатади.

    'Коррупцияга қарши курашда янги тизимлар жорий этилади'ning rasmi

    Сиёсат 01.01.2026 10:00

    Коррупцияга қарши курашда янги тизимлар жорий этилади

    Президент фармонига мувофиқ, 2026 йилдан коррупциянинг олдини олиш, ички назоратни кучайтириш ва хабар берувчиларни ҳимоя қилишга қаратилган қатор янги механизмлар ишга туширилади.

    'Ўзбекистон Ғазо секторидаги вазиятни инсонпарварлик фожиаси деб баҳолади'ning rasmi

    Сиёсат 31.12.2025 16:58

    Ўзбекистон Ғазо секторидаги вазиятни инсонпарварлик фожиаси деб баҳолади

    Ташқи ишлар вазирлиги минтақадаги зиддиятларни кузатиб бораётганини билдирар экан, Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва тинчликни таъминлашни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.